13:43 / 02.12.2021
2 310

ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра туманларда блок-постлар ўрнатилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур хабарлар ёлғонлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқ фаолларини ахборотни бузиб талқин этмасликка чақирди.

ИИВ вакилининг маълум қилишича, «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост бўлинмалари ташкил этилиши белгиланган.

«Ижтимоий тармоқ фаолларидан ахборотни бузиб талқин этмасликларини ва расмий маълумот олиш учун ички ишлар органлари ахборот хизматларига мурожаат этишларини сўраймиз», — дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, вилоятлар ўртасидаги постларнинг йўқ қилиниши ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда парламентга йўллаган мурожаатномасида маълум қилганди. Бу каби постлар одамларнинг ҳаракатини чеклаши, шунингдек, иқтисодиёт ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди