Маҳмуд Эшонқуловнинг халқаро танловда биринчи ўринни олган карикатураси
Қарийб 40,3 миллион киши қулликнинг замонавий шакллари, жумладан, 24,9 миллион нафари мажбурий меҳнат ва 15,4 миллион нафари мажбурий никоҳ қурбонларидир.
Дунёдаги минг кишидан беш нафари замонавий қул савдогарлари қурбони. Жабрланганларнинг ҳар тўртинчиси болалар.
Мажбурий меҳнат қурбонлари бўлган 24,9 миллион кишининг 16 миллиони хусусий секторда уй юмушлари, қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади, 4,8 миллиони жинсий эксплуатация қурбони ва 4 миллиони давлат органлари томонидан эксплуатация қилинади.
Аёллар ва қизлар жинсий тижорат саноатида жабрланганларнинг 99 фоизини, норасмий иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида эса 58 фоизини ташкил қилади...
Бугун, 2 декабр — Халқаро қулликка барҳам бериш куни сифатида нишонланади. Бундан 72 йил муқаддам, яъни 1949 йил 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Одам савдоси ва учинчи шахслар томонидан хотин-қизларни фоҳишаликда фойдаланишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган эди. Маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллионга яқин замонавий қулликнинг турли шакллари ва қурбонлари бор. Дунёда ҳар ўнинчи бола, яъни жами 150 миллион бола мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Ушбу кун инсон савдоси, жинсий эксплуатация, болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари, мажбурий никоҳ, келин сотиш ва қуролли тўқнашувларда фойдаланиш учун болаларни мажбурий ёллаш каби қулликнинг замонавий шаклларини йўқ қилишга қаратилган.
Қуллик ўтмишда қолиб кетган ҳодиса эмас. Қулдорлик асрлар давомида ривожланиб, турли кўринишда намоён бўлган. Қадимги анъанавий қулдорлик шаклларининг баъзилари ҳалигача ўзининг асл кўринишида мавжуд бўлса, баъзилари янги шаклларни эгаллаган. Мажбурий меҳнат ва қарз қуллиги каби мажбурий меҳнатнинг анъанавий шаклларига қўшимча равишда, ҳозирги вақтда мажбурий меҳнатнинг қуйидаги замонавий шакллари мавжудки, улар жаҳон иқтисодиётида ҳар қандай турдаги иқтисодий эксплуатация учун сотилган меҳнат мигрантларига таъсир қилади. Улар уй ишлари, қурилиш соҳасида, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тикувчилик ва қишлоқ хўжалигида ишлайди.
Болалар меҳнатидан эса ҳозирги вақтда асосан иқтисодий эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланилади. Бу «Боланинг иқтисодий эксплуатациядан ва унинг соғлиғига хавф туғдирадиган ёки таълим олишига тўсқинлик қиладиган, жисмоний ҳолатига зарар етказадиган ҳар қандай ишни бажаришдан ҳимояланиш ҳуқуқини тан олган «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция»га зиддир».
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси(4-модда)да «Ҳеч ким қулликда ёки эрксиз ҳолатда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул савдосининг барча кўринишлари тақиқланади», деб белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни жорий йил Халқаро меҳнат ва «Чегара билмас инсон ресурслари» ташкилотлари халқаро «Мажбурий меҳнатга қарши курашда қаламинг қурол бўлсин!» шиори остида ўтказилган мултфилмлар танлови ғолибларини эълон қилди. Замонавий қуллик муаммосига эътибор қаратишга бағишланган халқаро мултфилмлар танловида биринчи ўринни олган Португалия ва Туркия карикатурачилари орасида ўзбекистонлик карикатурачи Маҳмуджон Эшонқулов 65 давлатдаги рассомлар томонидан тақдим этилган 460 нафар рассом орасидан биринчи ўринни эгаллаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи