Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги «Зарангари» маҳалласида яшовчи 5 нафар фарзанднинг онаси ўз турмуш ўртоғи томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Ғиждувон туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Абдуҳалил Носиров хабар берди.
Таъкидланишича, қотиллик 27 ноябрь куни соат тахминан 11:00 ларда содир бўлган. 45 ёшли фуқаро З.Р. турмуш ўртоғи V.Р. билан ўзлари истиқомат қилиб келаётган хонадонда уй-жой масаласи сабаб жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида З.Р. аёлининг кўкрак қафаси юқори қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизаси маълумотига кўра, марҳума ўткир санчиб кесувчи жисм таъсирида чап кўкрак юқори қисмидан жароҳат олиб, ўткир ички ва ташқи қон кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки сўровларга кўра, қарийб 25 йилдан буён турмуш ўртоғи билан бирга яшаб келаётган З.Р. аёлини ўлдиргач, ички ишлар органларига турли нотўғри важлар билан кўрсатма бера бошлаган. Ҳудуд инспектори Дилшод Сафаровнинг билдиришича, суриштирувлар жараёнида унинг ноўрин важлари ва ёлғонлари ошкор бўлган.
«Мен яқинда ушбу ҳудудда инспектор сифатида иш фаолиятимни бошлаганман. Суриштирувимча, беш нафар фарзанд ташвиши ва рўзғор қийинчиликларини зиммасига олган марҳума бир неча йил Россияда ишлаб келишга мажбур бўлган. Мусофирчилик ортидан ҳовли-жойини қисман таъмирлашга эришган. Айбдор эса жинояти енгиллаштирилишига умид боғлаб, ўз хотинини хорижга бориб келган кўча аёли сифатида айблашга уринди. Бироқ қўни-қўшни ва маҳалла-кўй буни тўлиқ рад этди ва марҳуманинг меҳнаткаш ва ориятли аёл бўлганини исботлади», — деди Дилшод Сафаров.
«Зарангари» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғолиб Ҳожиев «Дарё»га айбдор З.Р. 2016 йилда гиёҳванд воситаларини етиштириш ва уни сотиш жинояти билан айбланиб, қамоқ жазосини ўтаб чиққанини билдирди. Унинг сўзига кўра, айбдор гоҳи-гоҳида мардикорлик қилиб, фақатгина ўз қорни ғами билан тирикчилик қилиб келган, рўзғор тебратишда ҳам, 5 нафар фарзандини тарбиялашда ҳам ўз аёлига ёрдам бермаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи