23:27 / 02.12.2021
2 569

Кунгабоқар ёғининг ўрнини босиши мумкин бўлган 10 маҳсулот

Кунгабоқар ёғининг ўрнини босиши мумкин бўлган 10 маҳсулот
Фото: Marie Claire
Айрим нутрициологларнинг фикрича, кунгабоқар ёғининг фойдасидан зарари кўпроқ. Шу сабаб ҳам ушбу маҳсулотни бошқалари билан алмаштириш тавсия қилинади. Marie Claire нашри бу борада айни муддао ҳисобланган маҳсулотлар ҳақида маълумот беради.

Кокос ёғи
Фойдали хусусиятлари бисёр экани сабаб кунгабоқар ёғи ўрнига кокос ёғини истеъмол қилиш тавсия қилинади. Тўйинган ёғлар организм ҳужайралари учун фойдали. Ундаги лаурин кислотаси иммунитетни мустаҳкамлайди ва моддалар алмашинувини яхшилаб, вазн ташлашга ёрдам беради. Унинг атиги бир қошиғида 117 калория мужассам.

Гхи ёғи
Ҳиндистонда сариёғнинг эритилган варианти — гхидан кўп фойдаланилади. Маҳсулотни секин қиздириш давомида ундан сут оқсили ажралади ва натижада лактозасиз крем-ёғ қолади. Уни уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун сариёғни эритиб, қайнаб чиқишини кутиш керак. Ярим соат паст оловда ушлагандан кейин элакдан ўтказинг. Организмда енгил ҳазм бўладиган бу маҳсулот таркибида ёғ кислоталари, А ва Э витаминлари бисёр бўлади.

Зайтун ёғи
Исталган салат ва таомга қўшиш мумкин бўлган зайтун ёғида организм учун зарур бўлган ёғ кислоталари, К ва Э витаминлари, кальций, фосфор, калий ва антиоксидантлар мужассам. Уни доимий равишда истеъмол қилиш организмдан токсин ва шлакларни чиқариб юборади. Холестеринни камайтириб, қон томирларни кенгайтиради, ҳазм жараёнининг ҳам яхшиланишига ҳисса қўшади.

Писта ва ёнғоқлар
Салатга ёғ ўрнига ёнғоқ ва писта қўшса ҳам бўлади. Қовоқ, кунгабоқар пистаси, ёнғоқ ва кедр ёнғоғи монотўйинган ва яримтўйинган ёғларнинг кони.

Авокадо
Мазали экани билан бирга, қоринни тўқ тутиш хусусиятига эгалиги ҳисобига авокадо салат учун энг яхши маҳсулот ҳисобланади.

Сметана ва сутли йогурт
Маҳсулотларни ёғ солиб қовуришдан кўра, мазали ва парҳезбоп бўлиши учун табиий йогурт ва сметана қўшиш тавсия қилинади. Таркибида кам, аммо етарлича ёғ борлиги ҳисобига бундай соус парҳезда айни муддао ҳисобланади. Сметанани салат ва таомларга майонез ўрнига қўшса бўлади.

Сабзавот ва мевали пюре
Ширинлик ва тансиқ егуликлар жон-у дилингиз бўлса, рационга мевали пюреларни киритиш тавсия қилинади. Олма, банан, қорағат ёки исталган бошқа мевадан фойдаланиш мумкин. Банандан тайёрланган пюрени эса нафақат ўзини, балки бисквит устига қўйиб ширинлик сифатида ҳам истеъмол қилса бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кунгабоқар ёғининг ўрнини босиши мумкин бўлган 10 маҳсулот