Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида жойларда вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.
«Куни-кеча ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш бўйича фармонни имзоладим.
Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда (9 минг 251 та) фаолиятини бошлайди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, бир йил давомида доимий фаолият юритадиган «Маҳаллабай ишлаш штаби» тузилади.
Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади (маҳаллалар сони 50тагача бўлса – 1 нафар, 100тагача – 2 нафар, 100тадан ортиқ бўлса – 3 нафар, жами 342 нафар)», деган давлат раҳбари.
Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади. Ушбу вакиллар:
- ҳоким ёрдамчиларини ўргатади ва улар билан бирга, маҳалланинг ТЭОсини ишлаб чиқади;
- ҳар куни биттадан маҳаллани айланиб, камида 10та хонадонга киради, одамлар билан учрашиб, президент сиёсатини тушунтиради, мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилади. Ҳар бири маҳаллани айланиб, нега свет ўчяпти, нима учун болалар бекорчиликдан тўпланиб туришибди, қаерда бемор бор, ҳаммасини ўрганиб чиқади;
- томорқадан самарали фойдаланиш, аҳолига парранда, қўй-эчки, уруғ ва кўчатлар олиб бериш ишларини ташкил этади;
- ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бўйича туман ва вилоят ҳокими, маҳаллий Кенгашлар, вазирликлар олдига аниқ масалаларни қўяди.
Ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига тавсия қилинади. Шунингдек, уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади.
Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман(шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.
«Ушбу тизимни самарали йўлга қўйишга барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари масъул», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи