3 декабрь куни ўз ишини бошлаган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси илк бор жонли эфирда олиб берилмоқда. Унда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди ва бир овоздан қабул қилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат билан Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими «коррупцияга оид жиноятлар» деган янги атама билан тўлдирилмоқда. Коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсга нисбатан жазо чораларини янада кучайтириш мақсадида Жиноят кодексининг 167- ва 168-моддаларида кўрсатилган жиноятлар мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилгани ушбу моддаларнинг оғирроқ қисмига ўтказилиб, мазкур қилмишлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
Шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, бундай жиноятларни содир этган шахсларга енгиллаштирувчи нормаларни қўллашни чеклаш мақсадида қатор нормаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун ҳукм қилинган, бироқ жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга ҳамда порахўрлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш татбиқ қилинмаслиги белгиланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси кучга кирса пора олиш, пора бериш ва пора олди-бердисида воситачилик қилиш жиноятлари учун жазо 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади. Порахўрлар муддатидан илгари озодликка чиқарилмайди, жазо енгилроғи билан алмаштирилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди