Фото: Getty Images
Буйраклар танада жуда муҳим вазифани бажаради. Бир дақиқа ичида улардан бир литр қон ўтади, доимий равишда токсинлар ва зарарли моддалардан тозаланади. Биологик фаол, хусусан, ренин – қон босимини тартибга солувчи, эритропоэтин – эритроцитларнинг ҳосил бўлиш тезлигини тартибга солувчи моддалар ишлаб чиқаради. Сув мувозанатини ва қондаги натрий, калий, фосфор каби минераллар контцентрациясини назорат қилишга ёрдам беради.
Буйраклар касалланганда организмнинг захарланиш жараёни бошланади. Организмни токсинлар ва захардан тозалашга ичаклар, тери, ўпка ва жигар ёрдам бера бошлайди, лекин бу аъзолар бунга мослашмагани туфайли ўзи ҳам касалланади.
Буйрак касаллигининг дастлабки белгилари:
- пешоб миқдорининг кўпайиши ёки камайиши, ранги тўқ жигарранг ёки рангсиз бўлиши;
- шиш пайдо бўлиши, кўпинча қўл, оёқ, тўпиқ, юз ва кўз остида терининг сарғайиши;
- мунтазам чарчоқ ва заифлик;
- бел ва қориннинг пастки қисмида оғриқлар;
- терида тез-тез тошмалар тошиши, яллиғланиш, қичишиш;
- кўнгил айниши, иштаҳанинг бўғилиши;
- камқонлик.
Буйрак касаллигининг белгилари барчаси бир вақтда кузатилмайди. Юқорида кўрсатилган белгилар тўпламда ҳам, жадаллигида ҳам фарқ қилиши мумкин. Буйрак касаллиги бошланғич даврда пешоб, қон таҳлили ва ультратовуш ёрдамида текшириш орқали аниқланади.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?