Президент “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг:
- “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш;
- ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахсларни ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда жойларда “инсон қадри учун” шиори билан амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган маҳаллалар ва ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириб бориш мақсадида “Энг намунали маҳалла” ва “Фаол ҳоким ёрдамчиси” каби кўрик танловларнинг мунтазам ўтказиб борилишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди