13:48 / 05.12.2021
2 574

Шифокор «омикрон» штаммидан ҳимояланиш йўлларидан бирини айтди

Шифокор «омикрон» штаммидан ҳимояланиш йўлларидан бирини айтди
Россиялик тиббиёт фанлари доктори Дмитрий Еделев НТВ телеканалидаги «Своя правда» кўрсатуви эфирида инсонларга коронавируснинг «омикрон» штаммидан ҳимоя қилиш йўлини маълум қилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, янги штаммни юқтирмасликнинг самарали усули бор — «Спутник» V вакцинаси билан эмланиш.
Унинг таъкидлашича, Жанубий Африкадаги тиббиёт ходимлари Johnson & Johnson вакцинаси билан эмланган.

«Бу вакцина «Спутник» Vга жуда ўхшайди. Жанубий Африкадаги шифокорлар янги штаммни юқтирмаяптилар. Ўзаро ўхшашликдан келиб чиқадиган бўлсак Johnson & Johnson самара беряпти, демак «Спутник» V ҳам самара беради», — дея хулоса қилган у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор «омикрон» штаммидан ҳимояланиш йўлларидан бирини айтди