Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султонга жўнаб кетганди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбари Нур-Султонга етиб борганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда президент шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Шундан сўнг икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакат нашрига икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган катта интервью берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...