08:30 / 06.12.2021
3 718

Бухорода бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйди

Бухорода бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Жондор туманида аҳоли газ ва «свет» йўқлиги сабаб автомобиль йўлини тўсиб қўйгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Жондор туман ҳокимлиги бунга муносабат билдириб, аҳолининг газ электр таъминоти бўйича иддаолари мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, 4 декабрь куни Жондор туман «Ромиш» МФЙ ҳамда «Оқтепа» МФЙлар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли «Оқтепа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Газли—Когон йўналиши бўйича янгидан қурилаётган юқори босимли магистрал газ қувури қурилиш ишлари олиб борилаётгани туфайли, ушбу қурилаётган магистрал газ қувуридан табиий газ улаб берилишини талаб қилиб мазкур ҳудуддан ўтувчи йўл ёқасига йиғилган.

Жондор туман «Ромиш» МФЙ ҳудудида жойлашган 660 та ҳамда «Оқтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган 653 та аҳоли хонадонларини кафолатланган ёқилғи ресурсларлари билан таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудларда табиий газ таъминоти танқислиги кузатилгани сабабли 2016 йил июль—сентябрь ойларида ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва топшириқлари асосида босқичма-босқич суюлтирилган газ таъминотига мослаштириш ишлари амалга оширилган.

29 ноябрь – 3 декабрь кунлари «Жондортумангаз» таъминоти бўлими томонидан белгиланган тартибда «Ромиш» МФЙ ҳамда «Оқтепа» МФЙга қарашли қишлоқлардаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилган.

«Ҳудудгаз Бухоро» ГТФ томонидан Жондор туман «Ромиш» МФЙ ҳамда «Оқтепа» МФЙлар ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги қарори билан тасдиқланган «Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби» талабларига асосан туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан белгиланган тартибда узлуксиз суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Жондор туман электр таъминоти корхонасининг маълумотига кўра, тумандаги «Оқтепа» МФЙ Оқтепа ва Урганжилар қишлоғида 2017 йил «Обод қишлоқ» дастури бўйича ҳар иккала қишлоқларда ҳам қўшимча 3 донадан янги 63 ва 100 киловатт қувватли трансформаторлар ўрнатилиб, электр таъминоти яхшиланган. Аҳоли хонадонларида электр таъминотида ҳеч қандай узилишлар мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйди