22:16 / 06.12.2021
2 672

Коронавирус ва тромблар: хавфли асоратнинг дастлабки белгилари

Коронавирус ва тромблар: хавфли асоратнинг дастлабки белгилари
Фото: Freepik
Коронавирус билан касалланган беморда кузатиладиган энг кўп тарқалган асоратлардан бири — тромб пайдо бўлиши ҳисобланади. Швециядаги Уппсала университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотда коронавирус организмга кирганидан кейин қон ивишини фаоллаштирадиган оқсилни кўпайтириши аниқланган.

Аслида коронавирусда тромб организм иммунитетининг кучли жавоби ҳисобига пайдо бўлади. 100 фоиз ҳолатда шундай бўлмаса ҳам тромбоз ривожланадиган, айниқса, ўпка соҳасидаги ва юрак артерияси тромбози кузатиладиган беморлар сони кам эмас. Қандай симптомлар тромб ривожланаётганидан дарак бериши ҳақида «Домашний очаг» нашри маълумот бериб ўтади.

Оёқларда томир тортишиши
Оёқ-қўлларида тромб бўлган аксарият беморлар хуруж безовта қилишидан аввал оёқларида томир тортишганини маълум қилган. Агар шу ҳолат сизда кузатиладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Акс ҳолда бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Оёқ-қўлларнинг санчиб оғриши
Қўл ва оёқда игна санчилгандек оғриқ тез-тез такрорланса, айниқса, ушбу аломат айнан бир қўл ва оёқда бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки бу тромбга хос классик симптом саналади.

Терининг оқариши
Тромб меъёрдаги қон циркуляциясини қийинлаштиради, шунинг ҳисобига терининг муайян қисмида оқариш кузатилади. Агар бир оёғингиз иккинчисидан оқроқ эканини пайқасангиз, шифокорга мурожаат қилишни унутманг. Бу саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммодан дарак бериши мумкин.

Тери ҳароратининг ўзгариши
Тери ҳароратининг ўзгариши тромб пайдо бўлишининг яна бир кенг тарқалган симптомларидан бири. Қон айланишининг бузилгани ҳисобига тромб пайдо бўлган тана қисмининг териси совуқ ёки иссиқроқ бўлиб қолиши мумкин.

Бел соҳасида оғриқ
Тос соҳаси ёки қорин бўшлиғидаги томирларнинг бирида кузатиладиган қон қуйилиши, бел соҳасида оғриқ билан намоён бўлади.

Ҳаддан ортиқ терлаш
Юқоридаги симптомларнинг ҳаддан ортиқ терлаш билан бирга кузатилиши сизни хавотирга солиши керак. Аксарият ҳолларда терлашнинг кўпайиши юрак ёки ўпка соҳасида тромб пайдо бўлганида кузатилади.

Нафас қисиши
Ўпкада тромб пайдо бўлаётганидан хабар берувчи яна бир кенг тарқалган симптом – нафас қисиши ҳисобланади. Агар сизда шунга ўхшаш муаммо кузатилса, шифокорга мурожаат қилишни кечга қолдирманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус ва тромблар: хавфли асоратнинг дастлабки белгилари