Фото: Harper’s Bazaar
Вирусларга қарши курашиш учун иммунитетнинг мустаҳкам бўлиши муҳим саналади. Бу борада нафақат ташқи, балки ички ҳимоя ҳам муҳимдир. Коронавирус билан касалланишнинг олдини олиш учун шифокорлар энг аввало қўлларни ювишни канда қилмаслик, антисептиклардан фойдаланиш ва иложи борича одамлар гавжум бўлган ерлардан узоқ бўлишни тавсия қилади.
Ички ҳимоя учун эса витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Уй шароитида ҳам соғлик учун фойдали бўлган ичимлик ёки егуликларни ўз қўлингиз билан тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун занжабил, лимон, апельсин, зарчава ва қора мурчдан фойдалансангиз бўлади. Нима учун айнан мазкур маҳсулотлар керак, деган саволга эса қуйида жавоб бериб ўтамиз.
Занжабил — антиоксидантлик ва яллиғланишга қарши кучли самара берувчи восита экани ҳисобига вируслар билан курашишда аҳамиятли саналади.
Зарчава — ичимликнинг фақатгина ранги чиройли бўлишига ҳисса қўшмайди, балки бир қанча фойдали хусусиятларга ҳам эга экани билан ўзига хос саналади. Иммунитетни мустаҳкамлайди, яллиғланишни камайтириб, организмни токсинлардан тозалайди.
Апельсин ва лимон — организмдан зарарли моддаларни чиқариб ташлайди, таркибидаги C витамин эса иммунитетни мустаҳкамлайди.
Қора мурч — ушбу маҳсулот эса бошқа компонентларнинг таъсирини бир неча марта жадаллаштириш хусусиятига эга ҳисобланади.
Керакли маҳсулотлар:
апельсин — 1 дона;
лимон — 2 дона;
занжабил илдизи — 0,5 стакан;
зарчава — 2 чой қошиқ;
қора мурч — чой қошиқ учида;
зайтун ёғи — 1 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни
- Пўсти артилмаган лимон ва апельсинни йирик бўлакларга бўлиб чиқинг.
- Занжабил, зарчава ва мурч қўшинг.
- Барча маҳсулотларни блендерда аралаштиринг.
- Тайёр бўлган ичимликни иккита стаканга солинг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...