Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди.
Низомга кўра, қуйидаги тадбирлар белгиланмоқда:
- паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган, фермер ва кластерлар фойдаланаётган 200 минг гектар ерни босқичма-босқич (2022–2025 йилларда, шундан 2022 йилда – 80 минг гектар) захирага қайтариш;
- захирага олинган ер майдонлари 0,1 гектардан 1 гектаргача бўлган ҳажмларда ижарага берилади, ижара муддати – 10 йил;
- танловлар орқали ташкил этилади;
- қишлоқ хўжалиги ерлари экин экиш учун 1 йилгача иккиламчи ижарага берилади, шартнома ихтиёрий тузилади ва бу шартнома фермерни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди;
- талабгор очиқ электрон танловда иштирок этиши учун олдиндан тўлайдиган закалат пули миқдори ва тақсимлаш тартиби қуйидагича: деҳқон хўжалиги учун – 270 минг сўм («O‘zdaverloyiha», «E-IJARA», «E-AUKSION» «дафтар»ларга киритилганларга – бепул), фермер хўжалиги ва бошқа юридик шахслар учун ер участкалари танловида: 30 гектаргача ерда – 1,35 млн сўм, 30-100 гектаргача ерда – 2,7 млн сўм, 100 гектар ердан ортиқ ерда – 5,4 млн сўм.
Лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижалар:
1) 200 минг гектар ер майдонини қайта тақсимлаш орқали камида 525 мингта ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш;
2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари улушини ошириш;
3) ер ажратишдаги коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини кескин камайтириш;
4) ер ажратишдаги харажатларни норасмий тўловлар орқали қоплаш амалиётига чек қўйиш. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди