Фото: «Ria.ru»
Колорадо университетининг бир гуруҳ олимлари кўпинча эркаклар коронавирус зарраларини юқтиришини аниқладилар. Бунга ўпканинг ўзига хос тузилиши таъсир қилади. Бу ҳақда 6 декабрь, душанба куни CBS телеканали хабар берди.
Мутахассислар 75 киши иштирокида тажриба ўтказишган. Олимлар эркаклар, аёллар ва болаларда ажралувчи сўлак миқдорини таҳлил қилишди. Бунда беморлар қўшиқ куйлашган ёки баланд овозда гапиришган.
Натижада, машинасозлик кафедраси профессори Жон Волькенс таъкидлаганидек, катталар болаларга қараганда кўпроқ зарралар ажратиши аён бўлди.
«Эркаклар кўпроқ зарралар ажратишининг сабаби шундаки, уларнинг ўпкаси каттароқ. Овоз баландлиги товуш аппаратига қанча энергия сарфлашини кўрсатиб беради», – деди олим.
Унинг сўзларига кўра, бу энергия танадан ажраладиган кўп миқдордаги зарраларга айланади. Улар эса ўз навбатида вирус ташийди. Волькенс хулосасига кўра, дам олиш жойлари, барлар, спорт майдончалари ва концерт заллари энг хавфли ҳудудлар бўлиб, у ерда одамлар баланд овозда гаплашади ёки қўшиқ куйлашади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди