17:50 / 08.12.2021
2 620

Хонадондан ҳамиша хушбўй ҳид таралиб туриши учун нима қилиш керак?

Хонадондан ҳамиша хушбўй ҳид таралиб туриши учун нима қилиш керак?
Фото: «Домашний очаг»
Уйнинг доимий ҳиди ичкарида билинмаслиги мумкин, лекин ташқаридан кирган одам учун бу аниқ сезилади. Бунинг олдини олиш учун ёқимсиз ҳиднинг барча мумкин бўлган манбаларини йўқ қилиш керак.

Қайнатилган сув
Оддий ва самарали лайфхак: цитрус мева, лаванда ва ялпизни сувга солиб, қайнатилади. Натижада аралашманинг ёқимли ифори бутун уй бўйлаб тарқалади.

Янги ифор
Қайнаётган сувга ҳар қандай маҳсулотларни қўшиш мумкин: долчин, қуритилган олма ёки ҳиди ёқимли бўлган бошқа маҳсулотлар. Танлов ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.

Фото: «Домашний очаг»
Сантехниканинг тозалиги
Раковина қувурининг тиқилиб қолиши кўпинча ошхонада ёқимсиз ҳидларнинг кони ҳисобланади. У билан курашишнинг энг самарали усули, албатта, қувурларни ўз вақтида тозалашдир. Бунда лимонли совун вақтинча ёрдам бериши мумкин: қувур ичига бир бўлак совун қўйиб, сув оқизилади.

Хушбўй ҳидли шамлар
Хушбўй шамларни ёқишнинг ҳожати йўқ, шунчаки уларни одатда ёқимсиз ҳид келаётган жойга – чойшаб ёки шкаф ичига қўйиш мумкин.

Хонаки гуллар
Улар уйни безатибгина қолмай, балки ундаги ҳавони ҳам тозалайди. Геран, жасмин, эвкалипт, гортензия, орҳидея ифорлари энг яхши танлов.

Автомобиль ҳавосини тозалаш воситаси
Ундан фойдаланиш машинада бўлгани каби бир хил: восита вентиляция панжарасига жойлаштирилади. Натижада уйга ёқимли ҳид тарқалади.

Мазали пишириқлар
Янги пиширилган қандолат маҳсулотларининг хушбўй ҳидига ҳеч нарса тенг келмайди, бу печни ёқиш учун ҳам қўшимча рағбатдир. Долчинли булочка ёки бананли нонлар уй учун энг яхши ифордир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадондан ҳамиша хушбўй ҳид таралиб туриши учун нима қилиш керак?