date
views 2 245

Ўзбекистонда шамоллашга қарши дори воситаларининг нархи ошди

Ўзбекистонда шамоллашга қарши дори воситаларининг нархи ошди
Ўзбекистонда шамоллашга қарши дори воситаларининг нархлари ноябрь ойида ўртача 1,2 фоизга ошган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Маълум қилинишича, дори воситаларининг нархи ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 9,1 фоизга қимматлашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда амалдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати бекор қилиниб, уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда айтилишича, июль ойидан рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кескин камайтирилгач, монопрепаратлар позицияси 105 тага, мажмуавий препаратлар рўйхати эса 118 тага қисқариб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда шамоллашга қарши дори воситаларининг нархи ошди