17:20 / 09.12.2021
3 072

«Шоу-бизнес вакилларининг 50 фоизи таблеткаларга ўтириб қолган» — Умид Искандаров

«Шоу-бизнес вакилларининг 50 фоизи таблеткаларга ўтириб қолган» — Умид Искандаров
Актёр Умид Искандаров «Мирсодиқова билан» YouTube-каналига берган интервьюсида шоу-бизнес вакилларининг аксарияти кучли таъсир қилувчи дориларга ўрганиб қолгани, бу ҳолат уни ташвишга солаётгани ҳақида гапирди.

«Мен уларни ҳеч қачон еб кўрмаганман, таъмини ҳам билмайман. Одам агар тўхтатиб, ўзини қўлга ололмаса, келажаги ўлди, дегани. Менинг ичим куйиб кетяпти. Нафақат ёшлар, ақлини таниб олган, ўзимнинг тенгдошларим орасида ҳам бор. Санъат оламининг ичида ҳам йўқ эмас. Деярли 50 фоизи. Ичим ёняпти. Худо берган истеъдоди бор, ўзим мухлисиман кўпчилигининг. Ўзимиз санъаткор бўлсак ҳам, барибир кимгадир мухлислик қиламиз. Ашуласини эшитамиз, кинодаги ролларини кўриб, маза қиламиз. Мен учун маҳорат дарси бўлади. Кўп актёрларимиз бор. Уларни кўриб, ўзим учун керакли нарсани оламан, таҳлил қиламан.

Ачинарлиси, композиторларнинг ҳам кўпи таблеткада. Келажакда янги авлод қанақа бўларкан, дейман. Чунки авлод нобуд бўляпти. Буни кўзим билан кўраётганим учун ичим ёниб кетяпти. Қанақадир рецепти бўлса, буни қайтариш билан шуғулланса бўлади. Буларни бир ёқадан бош чиқариб, кўпчилик бўлиб бу йўлдан қайтариш керак. Улар ботқоққа чўкмоқда. Таблетка еяётганларни кўпи ўзини осиб қўйяпти, авария бўлиб ўлиб кетяпти ёки қамалиб кетяпти. Қамалиб кетгани бахтли, уларни Худойим сақлаб қолган. Қамоқ улар учун тарбия бўляпти. Лекин чиқиб ҳам шу ишни қилаётганлар бор. Ўйлашимча, психотроп моддаларни истеъмол қилаётганлар учун қонунни қатъийлаштириш керак
», — дейди Умид Искандаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Шоу-бизнес вакилларининг 50 фоизи таблеткаларга ўтириб қолган» — Умид Искандаров