09:13 / 10.12.2021
3 483

Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилгани маълум қилинди

Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилгани маълум қилинди
Қайд этилишича, 2021 йилги Янги йил тантаналари бу гал Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади. Байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

«Байрам тадбирларига жуда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Етти ёшдан 70 ёшгача бўлган меҳмонлар кайфиятини кўтариш учун ҳар хил кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил қилинади.

Боғда, шунингдек, муз майдони ҳам ташкил қилинади. Унда хавфсизлик таъминланади — катталар ҳам, болалар ҳам бемалол учиб, хурсанд бўлиб кетиши мумкин. Катталар учун мини автобуслар ҳам бор, бемалол айланиб кетишлари мумкин
», — дейди «Янги Ўзбекистон» боғи маъмурияти вакили Илмира Сагдиева.

Эслатиб ўтамиз, «Янги Ўзбекистон» боғи 31 август куни очилган. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам мушакбозлиги ҳам шу боғда ўтказилганди. Бироқ боғга олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати 3 кунга — 31 августдан 2 сентябргача чеклангани сабабли уни яқиндан кўришнинг имкони бўлмаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилгани маълум қилинди