12:12 / 11.12.2021
1 643

Тошкент ирригация институти университетга айлантирилди

Тошкент ирригация институти университетга айлантирилди
Фото: Тошкент ирригация институти
Президент “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети деб қайта номланди.

Қуйидагилар университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
  • гидроэнергетика, ирригация тизимларини бошқариш, сув хўжалиги объектлари қурилиши, кадастр ва геоинформатика, “яшил иқтисодиёт”, “яшил энергетика”, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, рақамли технологиялар тармоқлари учун олий маълумотли муҳандис кадрларни тайёрлаш;
  • суғориш тизимлари самарадорлигини ошириш, тежамкор суғориш технологияларини яратиш, “рақамли қишлоқ хўжалиги” ва геоахборот тизимлари асосида ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолашни йўлга қўйиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишнинг такомиллашган усулларини ишлаб чиқиш;
  • замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг трансфери бўйича самарали тизимни шакллантириш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишни рақамлаштириш борасида илмий ечимларни ишлаб чиқиш;
  • илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
  • етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, Университет профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, битирувчиларнинг республика ва хорижий олий таълим муассасаларида (илмий марказларда) магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш;
  • ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;
  • ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, таълим ва тадқиқотни уйғунлаштириш орқали иқтисодиёт тармоқлари учун энг илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқиш;
  • тасарруфидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Университет гидроэнергетика, ирригация, мелиорация, қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологиялар, сув тежовчи суғориш технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари, геодезия ва геоинформатика, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Университетни 2022 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди. Бунда, Университетга ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасалари учун берилган барча ваколат ва ҳуқуқлар татбиқ этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланди: университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтини ташкил этиш; университетнинг Бухоро филиали негизида Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтини ташкил этиш; университетнинг Қарши филиали негизида Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ирригация институти университетга айлантирилди