Ижтимоий тармоқларда «Термиз давлат университети физика-математика факультети ҳовлисида талабалар оммавий муштлаштгани айтилмоқда» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалган. Видео юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 декабрь куни соат 12:49 да Термиз шаҳар «Ўзбекистон» маҳалласида жойлашган Термиз давлат университети физика ва математика факультети биносининг кириш қисмида Термиз шаҳар «Мажнунтол» маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 3-курс талабаси А.Д. ва Шеробод тумани «Ғўрин Гиламбоб» маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 1-курс талабаси Х.А. бир-бирлари билан туртиниб кетган.
Оқибатда улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва ушбу талабаларни ажратиш учун иккала тарафдан ҳам бошқа талабалар келиб, жанжаллашаётган талабалар ажратилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз давлат университети маъмурияти томонидан ушбу талабаларга нисбатан қонуний чора кўриш учун Термиз шаҳар ИИБга хабар берилган.
Ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди