20:46 / 12.12.2021
2 129

Зойир Мирзаев собиқ ҳокимнинг эътирозларга сабаб бўлган фармойишини бекор қилди

Зойир Мирзаев собиқ ҳокимнинг эътирозларга сабаб бўлган фармойишини бекор қилди
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биноси қурилиши назарда тутилган фармойишини бекор қилди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджетининг 2021-йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан, вилоят ҳокимининг 2021 йил ноябрь ойидаги фармойишига мувофиқ ажратилган 34 миллиард 400 миллион сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланган ҳолда — вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 миллиард 650 миллион сўм маблағ ажратилди.

Бунда, Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 3 ноябрдаги 179-10-0-Ф/21-сонли (Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биноси қурилиши тўғрисидаги) фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ноябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти раҳбарлигига олиб келинган, вилоятни йил бошидан буён бошқариб келган Даврон Ҳидоятов эса вилоятдаги Чирчиқ шаҳри ҳокимлигига туширилганди.

Ундан аввалроқ Ҳидоятовнинг ташаббуси билан вилоят маркази Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова шарафига ҳайкал ва истироҳат боғи қуриш учун 28 миллиард сўм маблағ ажратилгани танқидларга сабаб бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зойир Мирзаев собиқ ҳокимнинг эътирозларга сабаб бўлган фармойишини бекор қилди