Имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифадаги фуқаролар рўйхати эълон қилинди

Имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифадаги фуқаролар рўйхати эълон қилинди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифадагилар рўйхатига жами 15 тоифадаги шахслар киритилган. Хусусан, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, чин етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, 1941 — 1945 йиллардаги урушдан ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилганлар шулар сирасига киради.

Шунингдек, рўйхатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган бир қатор тоифа вакиллари ҳам келтирилган.

Батафсил рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар