Бўкада 6,5миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди

Бўкада 6,5миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Бўка туман бўлими иш юритувига, Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг 26.08.2021 йилдаги 3025380-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “UNIVERSAL DEALER” МЧЖдан ундирувчи давлат фойдасига 6 млрд. 596,7 млн. сўм солиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 19.10.2021 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздор “UNIVERSAL DEALER” УКнинг хисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилган.

Бюронинг Бўка туман бўлими ва Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “UNIVERSAL DEALER”МЧЖ ҳисобидан 6 млрд.596,7млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, ижро ҳужжати тамомланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар