11:11 / 16.12.2021
2 659

Коррупцияга қарши — «кумуш ўқ»

Коррупцияга қарши — «кумуш ўқ»
Мисрнинг Шарм-эль-Шайх шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи давлатларининг 9-Конференцияси доирасида БМТ ТД томонидан ташкил этилган «Рақамлаштириш — коррупцияга қарши курашишда «кумуш ўқ» ҳисобланадими? Етакчи амалиётчилардан сабоқлар» мавзусида махсус сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачилар томонидан рақамлаштириш ҳамда инсон омилини чеклашга қаратилган янги технологияларни коррупцияга қарши курашиш жараёнларидаги ўрни, бу борада жаҳондаги сўнгги тенденциялари хусусида фикр алмашилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти билан иштирокчиларни таништирди.

У ўз маърузасида 2020 йилда қабул қилинган «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар, хусусан, 400 дан ортиқ ишлаб чиқилиши режалаштирилган ахборот тизими, электрон хизмат ва дастурий маҳсулотлар, унинг ижросини таъминлаш орқали эришилиши кўзланган мақсадларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, қисқа вақт ичида Ўзбекистон амалга оширган ишлар кўлами тўғрисида маълумот берилди. Таъкидланганидек, 160 дан ортиқ давлат хизматларининг рақамли тизимга ўтказилгани, бир қатор очиқ маълумотлар портали (xarid.uz, data.gov.uz, my.gov.uz, openbudget.uz) яратилгани ушбу йўналишларда коррупциянинг сезиларли равишда камайишига ҳамда жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига сабаб бўлгани қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари қисқа вақт ичида Ўзбекистон эришган натижалар ҳамда олдига қўйган кўрсаткичларининг асосланганлигини ҳамда рақамлаштириш ва очиқликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ўзига хос йўлни босиб ўтаётганини эътироф этишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши — «кумуш ўқ»