19:27 / 20.12.2021
1 532

«Амалдаги дарсликлар мураккаб, улар академик тилда ёзилган» – Марказ директори

«Амалдаги дарсликлар мураккаб, улар академик тилда ёзилган» – Марказ директори
Фото: АОКА
Айни вақтда мактаб ўқувчилари фойдаланаётган дарсликлар юқори салоҳиятли мутахассислар томонидан ёзилган. Шу боис улар мураккаб. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан маҳаллий олимлар ва UNICEF халқаро экспертлари ҳамкорлигида Миллий ўқув дастурини яратиш ишлари якунига етказилди.

«Ҳозирги дарсликлар чиндан ҳам мураккаб бўлган академик тилда ёзилган. Чунки дарсликларни ёзишда юқори салоҳиятли инсонлар фаолият юритган. Асосан, олий таълимда фаолият кўрсатувчи тадқиқотчи, мутахассислар бўлган. Лекин биз олимлар ҳамкорлигида энг яхши, истеъдодли ва фаол ўқитувчиларни дарслик ёзиш жараёнларига жалб қилдик», — дейди Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов.

Сатторовнинг айтишича, ўқув юкламасининг ошиб кетгани ўқувчиларнинг сифатли таълим олишига тўсқинлик қиляпти.

Қайд этилишича, мактабда ўқитиладиган фанлар танқидий-таҳлилий ўрганилган. Ўқувчи ёшидан келиб чиқиб халқаро тажрибалар, психологик ва санитария нормалари бўйича Миллий ўқув дастурида ҳафталик нормативлар синфлар кесимида қисқарган ва босқичма-босқич ўқув юклама соатларини камайтириш чоралари белгилаб олинган.

«Энг муҳими, бу Миллий дастурда дарсликлар ҳаётийлаштирилгани ва амалиётга йўналтирилгани. Биз мактабда ўқиётган вақтимизда доим ўзимизга савол берганмиз. Бу мавзулар бизга ҳаётда қанчалик керак деган саволга жавоб излаганмиз. Бугун экспертлар мана шу савол асосида Миллий ўқув дастури амалиётга жорий этилмоқда», — дея қўшимча қилди Шуҳрат Сатторов.

Таъкидланишича, дастур лойиҳасини тайёрлашда 246 нафар миллий экспортлар, жумладан, 119 нафар мактаб ўқитувчилари, 105 нафар олий таълим профессор-ўқитувчилари, 22 нафар фан методистлари, UNICEF ва USAID халқаро ташкилотлари орқали жалб қилинган 16 нафар халқаро экспертлар иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Амалдаги дарсликлар мураккаб, улар академик тилда ёзилган» – Марказ директори