Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Умеджон Барноев 22 декабрь куни Ромитан тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Ромитан тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бу ҳақда тегишли қарорни ўқиб эшиттирган. Қарорга кўра, туманга 2019 йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётган Хуршид Тоҳиров бошқа масъул лавозимга тайинланиши сабабли лавозимидан озод этилган.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хуршид Тоҳиров.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Умеджон Барноев 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Кейинчалик бошқарманинг ариза ва шикоятлар бўйича катта маслаҳатчиси, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси (1998—2004) лавозимларида ишлаган.
2004—2005 йилларда Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими катта мутахассиси, 2-даражали юристи, 2004—2013 йилларда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Safari Vogue инновацион туризм кластери директор ўринбосари (2018—2020), мазкур МЧЖ инновацион туризм кластери бош директори (2020) лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Умеджон Барноев 2016—2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими бўлиб ишлаган, 2020 йил 20 сентябрида коронавирус оқибатида вафот этган Ўктам Барноевнинг укасидир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»