Транспорт вазирлиги «Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Мазкур қарор билан тасдиқланувчи концепцияга мувофиқ, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти корхоналари ҳаракат таркибини 2022—2025 йилларда 1 043 дона, шу жумладан, 190 дона катта сиғимли (12 метрли) сиқилган табиий газда, 200 дона ўрта сиғимли (8,5—9 метрли) дизель ёқилғисида, 600 дона катта сиғимли (12 метрли) ва 53 дона ўта катта сиғимли (18 метрли) электр қувватида ишлайдиган автобусларни харид қилиш йўли билан янгилаш дастурини амалга ошириш белгиланган.
Дастурда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркиби тизимли равишда янгиланиши белгиланган бўлиб, унга кўра, 2022 йилда 590 дона автобус харид қилиш кўзда тутилган. Ушбу автобусларнинг 300 таси катта сиғимли (12 метрли) электробуслар ҳисобланади. Харидлар учун маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари, давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида хусусий инвесторлар ҳисобидан ажратилади.
Шунингдек, дастурга кўра, 2023 йилда яна 53 дона ўта катта сиғимли электробус (18 метрли), 2024—2025 йилларда 100 донадан электробуслар харид қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Белкоммунмаш» раҳбари Владимир Корол ўртасида 2018 йил сентябрида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, Беларусь электробусларидан бирини Тошкентда синаб кўриш бўйича келишувга эришилган эди. 450 минг долларга харид қилинган биринчи электробус Тошкентда 2019 йилнинг 13 сентябридан ҳаракатланишни бошлаганди. 2020 йилнинг март ойидан бошлаб эса Тошкентнинг 52-автобус йўналиши (Бешёғоч—Юнусобод) бўйлаб Хитойнинг Yutong электробуси синов тариқасида қатнай бошлаганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»