Наманган вилояти Наманган туманида 18 декабрь куни ҳайдовчи жанжал вақтида бошқа бир шахснинг қўлини «ЗИЛ»да босиб кетди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, шу куни соат 17:00 атрофида А.Н. (1995 йилда туғилган) «Қурама» маҳалласи ҳудудида шу маҳаллада яшовчи (1975 йилда туғилган) Қ.Ф. билан жанжаллашиб қолган. А.Н. эркакнинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказган ва ерга йиқилган Қ.Ф.нинг чап қўлини «ЗИЛ ММ3554» машинаси билан босиб ўтиб кетган. Оқибатда фуқаро тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида аниқланишича, А.Н. бошқарувидаги юк машинасини маҳалла ҳудудидаги ички кўчалар бўйлаб бошқариб кетаётганда Қ.Ф.нинг Nexia автомобили йўлни тўсиб қўйган. Натижада у йўлини давом эттира олмаган. Қ.Ф. эса маст ҳолатда бўлиб, унга кутиб туришини айтган ва орада жанжал келиб чиққан.
Ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «э» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ушбу жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди