886
Комил Алламжонов: Маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун 15 сутка қамоқ жазоси белгилаш керак
Фото: Комил Алламжоновнинг Telegram-канали
ИИВ ЙҲХББ бошлиғи полковник Олим Саидов машинани маст ҳолда бошқариш жиноят экани, бу борада Маъмурий ва Жиноят кодексларига жазони оғирлаштирувчи нормалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганини маълум қилди.
Бунга муносабат билдирган Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни таклиф қиламан.
Йилига минглаб одамлар вафот этаётганини инобатга олиб, бу соҳада фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак деб ҳисоблайман. Аҳвол кўчада ўта оғир”, – дея ёзди Алламжонов ўз Telegram-каналида.
Айни пайтда маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига асосан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил-у 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 БҲМ жаримага сабаб бўлади.
Ҳайдовчининг организмида алкогол миқдори 0,135 промилледан юқори бўлса, у маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳисобланади.
Айни кунларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари 6 млн 750 минг сўм бўлади. Жарима 15 кун ичида тўланса, 30 фоизлик чегирма билан 4 млн 725 минг сўмни ташкил этади.
Амалиётда қоидабузар ҳайдовчилар жаримани тўлаб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса ҳам, машинани ЙПХ ходимларининг қўлига тушмасдан, яширинча бошқариб юриши кузатилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар