
Ижтимоий тармоқларда Тошкент туманида «кўча солиқчилари» йўлни тўсиб олиб, жанжал қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 24 декабрь куни соат 01:30 атрофида 20—33 ёш атрофидаги уч нафар шахс Чимкент йўли кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконига харид учун кирган. У ерда «Сергели» маҳалласида яшовчи 25—31 ёш орасидаги уч нафар шахс билан ўзаро навбат талашиб, жанжаллашиб қилган.
Дўкондан чиққач, улар аҳоли тинчлигини бузиб, йўлнинг қатнов қисмида бир-бирларининг автотранспорт воситаларини сиқиб тўхтатиб, жанжалда давом этган. Жанжал вақтида икки ҳайдовчидан бошқа шахслар мастлик ҳолатида бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жанжалда иштирок этган олти нафар шахс ушланган. Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар