Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропорти анчадан буён пойтахт ҳаво бандаргоҳининг салбий рамзларидан бирига айланиб қолган «хира киракашлар» билан қандай курашиш ниятида экани ҳақида гапирди, деб хабар беради «Подробно».
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунни ерни топширишнинг аниқ қоидаларини амалга оширишга мослаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. У яқин вақтлар ичида кучга кириши керак.
Қайд этилишича, майдонларнинг етишмаслиги қўшимча хизматлар — дўконлар, дорихона ва кафелар очиш имконини бермайди. Ер масаласига, шунингдек, аэропорт ҳудудидаги «хира киракаш»нинг муаммоси ҳам қўшилмоқда: вокзал олдидаги майдонларнинг компанияга тегишли эмаслиги ҳозирча такси ҳайдовчилари ва йўловчилар учун инфратузилмага сармоя киритиш имконини бермайди.
«Ушбу муаммо жуда машҳур. Бу ҳақида биламиз, Транспорт вазирлиги билан унга қарши курашяпмиз. У бошқа кўплаб муаммолар билан ҳам боғлиқ. Кун-у тун ишлайдиган жамоат транспорти йўқ. Шунингдек, биз ёзда такси хизматларини кўрсатувчилар учун тендер эълон қилгандик, қоидаларимизга риоя қиладиган ва йўловчиларни олиб кетадиган аккредитациядан ўтган компаниялар келиш учун рухсат бермоқчи эди. Мазкур тендерга ҳеч ким келмади», — дейди Раъно Жўраева.
Таъкидланишича, ушбу масала ҳал этилади, хусусан, такси хизматларига буюртма бериш ва тўловни амалга ошириш учун «стойка» ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, Uzbekistan Airports раҳбари Тошкент аэропорти олдида турли нархлардаги автотутаргоҳни ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилган. Жумладан, йўловчилар ўз автомобилларини узоқ муддатга қолдириб кетиши мумкин.
«Бу борадаги ишларни июлда бошлаганмиз, тураргоҳларни қайта жиҳозлаш ва зарурий IT-тизимларни ўрнатишни режалаштиргандик. Афсуски, ушбу ер майдонлари бизга топширилмагани сабаб муаммолар юзага келди. Ҳозирда у ҳокимликка тегишли» — дейди Раъно Жўраева. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар