Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлигининг учта хизмат автомобили йиғилиб қолган қарздорликлари сабаб жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, автомобиллардан бири — Trailblazer — «Namangan To‘qimachi Cluster»га тегишли, бироқ kun.uz манбасига кўра, ундан туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов фойдаланиб келади. Бу давлат хизматчиларининг хизмат автомобиллари нархи чеклангани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Вилоят ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳозирда давлат рақам белгиси 50 066 DAV (аввалги рақами 50 234 НАА) бўлган Cobalt автомашинасининг аниқланган қоидабузарликлари учун белгиланган 17 та жариманинг умумий суммаси 7 626 000 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, давлат рақам белгиси 50 068 DAV (аввалги рақами 234 ТАА) бўлган Nexia-3 автомашинага белгиланган 15 та жарималар суммаси 5 302 900 сўмга тенг. Ушбу машина туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Баҳодировга бириктирилган. Машинада асосан тезлик меъёрларига риоя қилинмаган, иккита ҳолатда автомобиль соатига 112 километр тезликда ҳаракатлангани қайд этилган. Бундан ташқари, светофорнинг тақиқловчи сигналида ҳаракатлангани аниқланган.
Давлат рақам белгиси 50 234 МBA бўлган Trailblazer автомашинанинг (фото ва видео) қайд этиш мосламаларида аниқланган қоидабузарликларига белгиланган 10 та жарима суммаси 7 775 000 сўмни ташкил этмоқда. Барча қоидабузарликлар тезликни ошириш билан боғлиқ.
ЙҲХБнинг маълум қилишича, қарздорлик тўла ундирилгунга қадар автомашиналар жарима майдонига жойлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар