Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–740-сон, 28.12.2021 й.) қабул қилинди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари лойиҳалари Ҳисоб палатасига хулоса бериш учун тақдим қилинади.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказади.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Қонунчилик палатасига киритилади.
Эндиликда туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради. (илгари 10 фоиз эди)
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредитлар Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган фоизда берилади.
Марказий банк асосий ставкаси бугунги кунда 14 фоиз, бюджет ссудалари ва кредитлар 7 фоиздан кам бўлмаган фоизда берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар