Тармоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги 477 миллион сўмга қимматбаҳо автомобил харид қилаётгани бўйича хабар тарқалганди.
E-qaror порталидаги ҳужжатга кўра, вилоят ҳокимлиги ҳамда «Rodell» OAJ ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди (ҳамда ушбу шартномага асосан «KIA Sorento Comfort» русумли автомашина сотиб олиш учун Rodell OAJ ўтказилган 477900,0 (тўрт юз етмиш етти миллион тўққиз юз) минг сўм маблағ ҳокимликнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.
Вилоят ҳокимининг 2021 йил декабрь ойидаги фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджети даромадларининг 3-чорак режасидан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган 477900,0 (тўрт юз етмиш етти миллион тўққиз юз) минг сўм маблағ «Саховат ва кўмак жамғармасига» йўналтирилди.
Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджети маблағларини ишлатилишини ҳамда давлат ҳаридлари тўғрисидаги талабларни етарли назорат қилмаганлиги учун вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Каримов Анвар Расуловичга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.
Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтидаги очиқ маълумотларга кўра ҳокимлик балансида 2021 йил декабрь ойи ҳолати бўйича 14 та хизмат автомашиналари мавжуд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар