13:00 / 04.01.2022
1 468

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири
Буюк Британиянинг The Independent нашри соҳага ихтисослашган журналистларнинг тавсиялари асосида саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналишни эълон қилди, деб хабар беради Telegram’даги «Нигоҳ» канали.

Ушбу рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Ўзбекистон, Миср ва Бутан киритилган.

Нашр муҳаррири ушбу рўйхатдан ўрин олган Ўзбекистон ҳақида тўхталар экан, бу мамлакатга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган. Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз 30 кунгача бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Муаллиф Ўзбекистонга сафарни режалаштираётганда 2022 йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивалларга ташриф буюришни маслаҳат берган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рейтингида 4-ўринни эгаллагани, июлда Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 6-ўринни банд этгани, 2021 йилнинг октябрида эса Ўзбекистон хавфсизлиги юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритилгани тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири