
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. Шунингдек, давлат рабҳари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар