Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2021 йилнинг 30 декабрь куни фуқаро жаҳл устида ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқарамаси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни соат 18:30 атрофида «Денов» маҳалласида яшовчи С.З. (1980 йилда туғилган) спиртли ичимлик ичиб, уйига маст ҳолда кириб келган. Отасининг сурункали ичиб келаверишидан чарчаган ўғли (2004 йилда туғилган) У.Н. отасига танбеҳ берган. Бундан жаҳли чиққан ота аввалига ўғлини ҳақоратомуз сўзлар билан сўккан. Шундан сўнг хонадонда ота ва ўғил ўртасида ўзаро жанжал кўтарилган. Жаҳлини жиловлай олмаган ота ўғлининг қорин соҳасига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда У.Н. кўрсатилган муолажаларга қарамай, туман касалхонасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Мазкур жиноятни содир этган шахс саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади