
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, фуқаро Х.М. ва А.И.лар қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.га қалбаки 4 700 АҚШ долларини 2 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар