date
views 1 185

Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди
Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди, бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мактабгача таълим вазирининг буйруғига кўра, Женисбек Пиязов маданият ва санъатни ривожлантириш йўналишлари бўйича жамоатчилик асосида маслаҳатчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга кўра, Женисбек Пиязовга «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди