Ўзбекистон бўйлаб 2022 йил 8 январь ҳолатига 10 мингдан ортиқ истеъмолчи томонидан 100 мингга яқин харид чеклари кэшбэк учун «Солиқ» мобил иловасидан рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасига таяниб «Gazeta.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқароларда йиғилган кэшбэк суммаси 941 миллион сўмни ташкил этмоқда — ҳар бир истеъмолчига ўртача 94 минг сўмдан тўғри келади.
«Буни интизомли солиқ тўловчилар сафи кенгайиб бораётгани ҳамда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш устидан жамоатчилик назорати кучайгани билан изоҳлаш мумкин», — дейилади хабарда.
Аммо харид чекида МХИКлар нотўғри ёки умуман акс эттирилмагани сабабли уларни рўйхатдан ўтказишда муаммога дуч келган фуқароларнинг мурожаатлари сони ортган. 1 январдан МХИК акс эттирилмайдиган чекларни тақдим этиш тақиқланган, лекин айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан назорат-касса техникаларини янги талабларга мослаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмаган. Бунинг оқибатида 3 миллиард 429,2 миллион сўмлик (шундан 34,2 миллион сўм кэшбэк) чекларга (жами рўйхатдан ўтказилган чекларнинг 12,6 фоизи) кэшбэк суммасини ҳисобга олиш рад этилган.
ДСҚ маълумотига кўра, эндиликда чекда МХИК коди тўғри кўрсатилган барча товарлар (хизматлар) учун кэшбэк тақдим этилади. Рад этиш тўлиқ харид суммасига (бутун чек учун) эмас, балки фақат маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган МХИК коди кўрсатилган маҳсулот (товар ва хизмат)ларга нисбатан қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан 20 фоиз миқдорида мукофот тўланади. Мукофот фуқаронинг банк картасига ўтказиб берилади.
2021 йилнинг октябрь ойида президентнинг назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ҳамда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади