Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
Самарқанд вилоятида ишга жойлаб қўйиш учун фуқаролардан пул талаб қилган мансабдорлар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари 7 январь куни тезкор тадбир ўтказган. Унда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимининг 30 ёшли ходими «Янгиобод» маҳалласида яшовчи фуқарони шифохонада ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. У 700 доллар миқдоридаги пулларни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Пайариқ туманидаги мактаб директори лавозимида ишловчи Ж.Ш. «Бошқўрғон» маҳалласида яшовчи фуқарони мактабнинг психология фани ўқитувчиси сифатида ишга олишини айтган, эвазига 400 доллар миқдорида пул талаб қилган. У аванс сифатида 900 минг сўм олган. Қолган 3 миллион 200 минг сўмни олаётган вақтда далилий ашё билан қўлга тушган.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади