Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни қурилиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида савдо ва сервисни ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Шу боис автомобиль йўлларини кенгайтириб, йўл бўйи хизматларини кўпайтириш бўйича кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Тошкент—Чиноз автомобиль йўлини таъмирлаш лойиҳаси улардан бири ҳисобланади. Бу йўл жуда серқатнов бўлиб, бир кеча-кундузда 60—65 минг автотранспорт ҳаракатланади. Шу боис унинг 10 километр қисмини таъмирлаш, 5 та ерости ўтиш йўлаги ва қўшимча маҳаллий йўллар қуриш мўлжалланган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Пойтахтдаги Темур Малик кўчасини 6 тасмали этиб кенгайтириш, унинг икки четида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш режалаштирилган. Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш бўйича ҳам лойиҳалар кўзда тутилган.
Давлат раҳбари бу лойиҳаларни маъқуллаб, уларнинг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сифатли қилиб қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тақдимотда табиий газ етказиб бериш тизимида хусусий шерикликни жорий этишга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилган. Тизимни модернизация қилиш долзарб бўлиб, Ўзбекистондаги газ қувурларининг ярмидан кўпи — 45 минг километри ўттиз йилдан ортиқ ишлатилмоқда. Оқибатда йўқотишлар миқдори 20 фоиздан ошиб кетган.
Хусусан, бугунги кунда Жиззах шаҳар газ таъминоти тизимида 767 километр қувур, 6 та газ тақсимлаш станцияси, 1 минг 600 дан зиёд газ тақсимлаш пункти бор. Ушбу тизимни халқаро стандартлар асосида ва тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш орқали модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Техник устувор ечимлардан фойдаланиб амалга ошириладиган лойиҳа доирасида эски газ қувурлари олиб ташланиб, 1 минг 500 километрдан зиёд янги қувурлар тортилиши режалаштирилган. Шунингдек, газ тақсимлаш станциялари сони 6 тадан 2 тагача қисқартирилиб, 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтилади. Натижада ҳозирги ҳолатдаги 115 миллион куб метр йўқотишлар бартараф этилади.
Президент бу лойиҳанинг самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратиб, уни тезлаштириш зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, бундай тизимни бир пайтнинг ўзида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади