10:29 / 11.01.2022
1 993

Навоийда ухлаб ётган эрини болта билан чопиб ташлаган аёл 16 йилга қамалди

Навоийда ухлаб ётган эрини болта билан чопиб ташлаган аёл 16 йилга қамалди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида турмуш ўртоғини ўлдирган икки боланинг онасига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Янги давр» кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 1 август куни туманнинг «Келачи» маҳалласида яшовчи аёл ўзаро можародан ғазабланиб, ухлаб ётган эрининг бўйнига болта билан урган. Эркак биринчи зарбадаёқ ўлишига қарамай, танага яна 13 марта зарба берган.

Сўнг танасига қон сачраган ўғлини ювинтириб, ота уйига кетган. Жиноят изини йўқотиш учун келинлик уйига ўт қўймоқчи бўлган, аммо уддалай олмаган. Суд унга нисбатан 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ухлаб ётган эрини болта билан чопиб ташлаган аёл 16 йилга қамалди