12:48 / 11.01.2022
1 337

Фарғонада террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди

Фарғонада террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи, 2003 й.т. «У.М.» Суриядаги «Ислом давлати» халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига боради.

Лекин, у ердан Сурия ҳудудига ўта олмагач, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келади.

Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин «жамоат» тузиб, улар орасида «Ислом давлати» террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлайди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзининг уяли телефон аппарати орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб, томоша қилиб, уларнинг таъсирида «жамоат» аъзолари орасида «жиҳод» ҳамда «шаҳид»ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, «У.М.»нинг уяли телефон аппарати хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Ҳозирда «У.М.» ва унинг алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди