09:20 / 12.01.2022
1 216

“Турон банк”нинг 700 миллион сўмга яқин пулларини пластик карта орқали ўғирлаган шахслар қўлга тушди

“Турон банк”нинг 700 миллион сўмга яқин пулларини пластик карта орқали ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида «Туронбанк»нинг 700 миллион сўмга яқин пулларини пластик карта орқали ўғирлаган шахслар қўлга тушди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Р.У. исмли ёш йигит 2020 йил 19 декабрь куни соат 21:30 ларда таниши Р.О. билан ўзаро суҳбат чоғида «Туронбанк» АТБ нинг «Мy Тuron» мобил иловаси орқали Humo пластик картасидан 9 минг 950 сўм пулни Uzcard пластик картаси ҳисоб-рақамига ўтказганида ўтказма амалга ошиб, пуллар қабул қилинганлигини, бироқ ўтказилган 9 минг 950 сўм Humo пластик картаси ҳисоб рақамидан камаймаганини айтган.

Шунингдек, исталган суммадан 50 рақамини айириб ташлаб, келиб чиққан суммани Humo пластик картадан Uzcard пластик картасига ўтказганида ҳам шу каби ҳолат содир бўлганини маълум қилган. Р.У. ушбу ҳолатни текшириш мақсадида «Туронбанк» Фарғона филиалидан олинган Uzcard ҳамда Humo пластик картасини ўзининг телефонига SMS хабарнома хизматини ёқтирган. Фойдаланувида бўлган Ред Ми-7 телефон аппаратига ўрнатилган иловага ушбу ҳар иккала пластик картани бириктирган.

Фойдаланиш жараёнида у картадан бунисига пул ўтказганда камаймаганини у ҳам сезади. Пуллар «Мy Тuron» мобил иловасидаги техник хатолик сабабли банк ҳисоб рақамидан ечиб олинаётганини англаб, ушбу ҳолатни масъул ходимлар сезмаётганига ишонч ҳосил қилган.

Шундан сўнг Р.У. ва Р.О. иловада мавжуд бўлган хатоликлар ҳақида банк масъулларини огоҳлантирмасдан, банк пулларини ҳисоб рақамига кўчириш орқали яширин равишда талон-торож қилган.

Дастлаб Р.У. ва Р.О. юқоридаги усулдан фойдаланиб, 121 миллион 171 минг 750 сўмни, орадан бир неча кун ўтгач, Р.У. ўртоғи Ж.А. билан 220 миллион сўмни, сўнг Р.У. ўртоғи И.Қ. билан 29 миллион сўмни ўғирлаган. Шунингдек, Р.О. таниши С.С. билан 10 миллион 518 минг 850 сўмни, сўнг И.Қ. ўртоғи М.Қ. билан 310 миллион сўмни ҳамда Р.О. билан 8 миллион сўм пул маблағларини ўзлаштирган. Умумий ҳисобда етти нафар шахс қисқа вақт давомида 698 миллион 689 минг сўм пулини яширин равишда талон-торож қилган.

Тезкорлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида банк пулларини тўлиқ қайтарилишига эришилган. Судланувчилар ҳолат аниқланиши билан барча пулларни ўз ихтиёрлари билан топширган.

Жиноятчиларнинг беш нафари Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3- ва 4-қисмлари билан 3 йил 6 ойдан 5 йил 6 ойгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Икки нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Турон банк”нинг 700 миллион сўмга яқин пулларини пластик карта орқали ўғирлаган шахслар қўлга тушди