
Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълумот берилди.
2020 йил 15 январда Украина фуқароси М.М, Тошкентда «Golden Cash story» МЧЖ хорижий корхонасини таъсис этган.

Корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдо амалга ошириш бўлса-да, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот уюштириб, ушбу корхонага тилла ва кумуш буюмларини инвестиция тариқасида киритганларга ҳафтасига 2,3 фоиз, йилига 40 фоиздан 262 фоизгача даромад бериб бориш билан қизиқтирган.
Натижада минглаб фуқаролардан 100 АҚШ долларидан 10.000 АҚШ долларигача бўлган нархдаги тилла ва кумуш буюмларни қўлга киритишган.
Иш бўйича ЖКнинг 1881-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан М.М, В.К, С.Т, А.С ва Х.Ш.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
2021 йил 22 ноябрь куни жиноят иши Тергов департаменти иш юритувига олинган.
Жабрланганлар асосан Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Қарақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларидан.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов олиб борилмоқда ҳамда фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳриМолиявий пирамидаУкраина фуқаросиGolden Cash storyЖиноят ишиТергов департаменти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар