
Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 07.09.2015 йилдаги ижро варақасига асосан А.Абдуллаевдан ундирувчи Н.Абдуллаева фойдасига ¼ қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Бўстонлиқ тумани бўлими ходимлари томонидан 10.01.2022 йил куни ўзаро келиштирилиб ярашганлиги аниқланди.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланганлиги маълум қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар