07:30 / 15.01.2022
1 957

Асримиз охирига бориб одамлар 180 ёшгача яшаши мумкин

Асримиз охирига бориб одамлар 180 ёшгача яшаши мумкин
Фото: «Pixabay»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда жаҳонда умр кўриш ёши ўртача 72 ёшдан сал ошади.
Аксарият мамлакатлар аҳолиси 60 ёшидан пенсияга чиқишни бошлайди.

Монреал бизнес-тадқиқотлар мактаби ўтказган статистик таҳлилларга кўра, яна 80 йилдан сўнг одамлар бемалол 130 ёшгача яшай олишади, умр давомийлиги юқори чегараси эса бутунлай йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин экан...

Тадқиқот натижалари «Annual Review of Statistics and Its Application» нашрида эълон қилинди.

Узоқ умр кўриш бўйича сўнгги расмий рекорд 1997 йилда 122 ёшида вафот этган француз аёли Жанна Калманга тегишли. Айни пайтда дунё бўйича 110 ёшдан ошган ўнлаб қариялар умгузаронлик қилмоқда.

Одамлар узоқ яшайвериши жамиятни ҳам ўзгартириб юборади, дейишмоқда тадқиқотчилар.

Масалан, тиббиёт соҳаси, кўп яшагани сайин одамларнинг касалликлар тарихи ҳам «бойиб» бораверади (албатта, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш каби одатлар билан бунинг олдини олиш мумкин).

Одамларнинг узоқ умр кўриши ижтимоий таъминот, пенсия тизими каби соҳаларга жиддий таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўз навбатида, солиқ тўловчилар улуши борган сайин камайиб боради.

Камида 110 ёшгача яшаган одамларни ўрганувчи Узоқ умр кўрувчилар халқаро базаси мутахассисларига кўра, 50 ёшдан бошлаб ўлим хавфи тинмай ўсиб боради, бироқ 80 ёшда секинлашади, 110 ёшга бориб эса ҳатто тенглашиши мумкин. Яъни инсон 110 ёшга тўлганида унинг келгуси йили ўлиш эҳтимоли 50 фоизни ташкил этади, шундан сўнг бу кўрсаткич ошишдан тўхтайди.

Айрим статистик моделлар асримиз охирига бориб узоқ умр кўриш чўққиси 130–180 ёшга етишини кўрсатмоқда. Булар ҳозирча назария, албатта. Омон бўлсак, кўрамиз!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асримиз охирига бориб одамлар 180 ёшгача яшаши мумкин