12:20 / 15.01.2022
1 232

Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва назорат этиш тизими бекор қилинади

Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва назорат этиш тизими бекор қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ер участкалари электрон танлов якунларига кўра 30 йилгача бўлган муддатга тупроқ балл бонитети даражасини (тупроқ унумдорлигини) дастлабки беш йил мобайнида камида 50 баллга етказиш ва қолган муддат давомида ушбу кўрсаткични сақлаш, шу жумладан, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ирригация ва мелиорация тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олган ҳолда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ер участкаларини тақсимлашда коррупция хавфларини бартараф этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси билан биргаликда:
  • фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг максимал умумий ҳажмини белгилаш;
  • фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига пахта ва ғалла етиштириш мақсадида ажратилган экин майдонларининг 20 фоизигача бўлган, лекин 10 фоиздан кам бўлмаган қисмига йиллик алмашлаб экишни жорий этиш учун мутахассисларнинг хулосасига кўра бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экишга рухсат бериш;
  • давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан ижара ҳуқуқларининг бозор қийматини баҳолаш ва компенсация тўловларини ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш;
  • давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва назорат қилиш тизимини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда 2022 йил якунига қадар бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва назорат этиш тизими бекор қилинади